Шон Дайч: Биз ҳеч қаерда эдик

Шон Дайч: Биз ҳеч қаерда эдик
Англия Премьер-лигасининг 15-тури давом этмоқда. Аммо "Ноттингем Форест" учун бу тур Ливерпулда мезбон "Эвертон"дан учта жавобсиз гол қабул қилиб олиш билан ниҳоясига етди.

Ушбу муваффақиятсиз ўйин ҳақида "Ноттингем Форест" бош мураббийи Шон Дайч ўз фикрларини билдирди. Қизиқарли томони шундаки, у яқинда "Эвертон"ни бошқарган эди.

"Жисмоний тайёргарлик нуқтайи назаридан биз ҳеч қаерда эдик. Бундан ташқари, қарорларнинг аксарияти бизнинг зараримизга қабул қилинди.

Рақиб эса бугун, гўёки, мусобақа жадвалида бешинчи ўринда бораётган клубдек кўринди. Биз эса умуман орқада қолдик", — дейди Дайч BBC Sport нашрига.

Кейинги турда "Форест" сафарда "Тоттенҳем"га қарши майдонга тушади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.