Салах Ливерпулни ваъдага риоя қилмаганликда айблади

Салах Ливерпулни ваъдага риоя қилмаганликда айблади
Муҳаммад Салах "Ливерпул" сафида учинчи бор кетма-кет асосий таркибдан жой олмаганидан сўнг очиқ интервью берди. Мисрлик ҳужумчи "Лидс"га қарши ўйинда захира ўриндиғида қолди.

Учинрашув 3:3 ҳисобида якунланди ва ўйиндан сўнг Салах ўз норозилигини оммага маълум қилди. "Менга барча айбни юклаётгандек туюлмоқда.

Ёзда клуб менга ваъдалар берган эди, лекин ҳозир кетма-кет уч учрашувдан бери захирада ўтирибман. Айта оладиган ягона гапим: ваъдалар бажарилиши керак", – дея Салахнинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтирган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум охирида Салах "Ливерпул" билан шартномасини 2027-йилга қадар узайтирган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.