Ливерпул уч голлик устунликни бой берди

"Ливерпул" жамоаси Англия Премьер-лигасининг 15-турида сафарда "Лидс" билан дуранг ўйнади ва яна мухлисларини ҳаяжонга солди. Ўйин давомида Ливерпул уч марта олдинга чиқиб олган бўлса-да, бу устунликни сақлаб қололмади.
Биринчи бўлимда "Ливерпул" ўйинчиси Кёртис Жонс чап қанотдан марказга ўтиб, узоқ масофадан кучли зарба йўллади, аммо тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Иккинчи бўлимнинг 48-дақиқасида "Лидс" ҳимоячиси хатога йўл қўйиб, тўпни нотўғри узатди.
Бу вазиятдан "Ливерпул" ҳужумчиси Уго Экитике унумли фойдаланди ва дарвозани ишғол қилди — 0:1. Орадан икки дақиқа ўтиб, Конор Бредлинг узатмаси орқали яна Экитике ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди.
Ўйиннинг 73-дақиқасида "Лидс" тезкор ҳужум уюштирди ва Ибраима Конате жарима майдончасида қўполлик қилгани учун пеналти белгиланди. Доминик Калверт-Люин 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди — 1:2.
Орадан икки дақиқа ўтиб, Антон Стах "Лидс" сафидан ҳисобни тенглаштирди — 2:2. 80-дақиқада Доминик Собослаи "Ливерпул"ни яна олдинга олиб чиқди — 2:3.
Аммо 90-дақиқада "Лидс" футболчиси Ао Танака бурчак зарбасидан берилган узатмадан сўнг тўпни дарвозага йўллади ва ҳисобни яна тенглаштирди — 3:3. Натижада "Ливерпул" турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди, "Лидс" эса охирдан тўртинчи поғонани банд этди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Биринчи бўлимда "Ливерпул" ўйинчиси Кёртис Жонс чап қанотдан марказга ўтиб, узоқ масофадан кучли зарба йўллади, аммо тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Иккинчи бўлимнинг 48-дақиқасида "Лидс" ҳимоячиси хатога йўл қўйиб, тўпни нотўғри узатди.
Бу вазиятдан "Ливерпул" ҳужумчиси Уго Экитике унумли фойдаланди ва дарвозани ишғол қилди — 0:1. Орадан икки дақиқа ўтиб, Конор Бредлинг узатмаси орқали яна Экитике ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди.
Ўйиннинг 73-дақиқасида "Лидс" тезкор ҳужум уюштирди ва Ибраима Конате жарима майдончасида қўполлик қилгани учун пеналти белгиланди. Доминик Калверт-Люин 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди — 1:2.
Орадан икки дақиқа ўтиб, Антон Стах "Лидс" сафидан ҳисобни тенглаштирди — 2:2. 80-дақиқада Доминик Собослаи "Ливерпул"ни яна олдинга олиб чиқди — 2:3.
Аммо 90-дақиқада "Лидс" футболчиси Ао Танака бурчак зарбасидан берилган узатмадан сўнг тўпни дарвозага йўллади ва ҳисобни яна тенглаштирди — 3:3. Натижада "Ливерпул" турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди, "Лидс" эса охирдан тўртинчи поғонани банд этди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













