Модрич бошқалардан кўра кўпроқ нарсани кўради

Модрич бошқалардан кўра кўпроқ нарсани кўради
Италиянинг "Милан" клуби ярим ҳимоячиси Самуэле Риччи Лука Модрич ҳақида илиқ фикр билдирди. Хорватиялик фахрий футболчи "Реал Мадрид"дан "Милан"га ўтганидан буён барчанинг эътиборини тортмоқда – журналистлардан тортиб, рақиб жамоалар дарвозабонларигача.

"Бу ҳақиқий космос. У бошқаларнинг кўра олмайдиган ва қила олмайдиган нарсаларни кўриб, амалга оширади.

Мени энг ҳайратлантиргани унинг футбол интеллектлари – у ҳар доим тўп қаерда бўлишини аниқ билади", – дея Риччининг сўзларини келтиради pianetamilan.it. Ҳозирда "Милан" А Серия турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.

Жорий турда улар Риччининг собиқ жамоаси "Торино"га қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув 8-декабр, душанба куни бўлиб ўтади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.