Майнц янги бош мураббийини эълон қилди

Майнц янги бош мураббийини эълон қилди
Майнц жамоаси ҳафта охирида янги бош мураббийни расман эълон қилди. Эндиликда жамоани 59 ёшли швейцариялик мутахассис Урс Фишер бошқаради.

У клуб билан 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган. Ўтган ҳафта Майнц Бо Ҳенриксен билан ҳамкорликни якунлаганди.

Шундан сўнг жамоа ўз майдонида Боруссия Мёнхенгладбахга минимал 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ҳозирда Майнц Германия Бундеслигаси турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди.

Жамоа ўтган 13 турда бор-йўғи 6 очко тўплай олди. Майнцнинг навбатдаги ўйини 11 декабрь куни Конференциялар лигаси доирасида сафарда Лех клубига қарши бўлиб ўтади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.