Интер Зоммер билан келажакни ҳал қилмаган

Интер Зоммер билан келажакни ҳал қилмаган
Миланнинг "Интер" клуби дарвозабони Янн Зоммернинг келажаги ҳозирча ноаниқ. Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, "Интер" 36 ёшли швейсариялик футболчи билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормаётган экан. Шуни таъкидлаш керакки, Зоммернинг клуб билан амалдаги шартномаси 2026-йил ёзида якунланади.

Янн Зоммер "Интер" сафида 2023-йилнинг август ойидан бери тўп сурмоқда. Жорий мавсум давомида у барча мусобақаларда жами 17 ўйинда майдонга тушди, 15 та гол ўтказиб юборди ва 9 учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Transfermarkt интернет портали маълумотларига кўра, Зоммернинг трансфер қиймати 4 миллион еврога тенг.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.