Кальяри мураббийи: Ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз

Кальяри мураббийи: Ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз
Италия чемпионатининг 14-турида "Кальяри" ўз майдонида "Рома" жамоасини мағлуб этиб, маҳаллий сенсация яратди. Яқин вақтгача турнир жадвалида етакчилик қилган "Рома" устидан қўлга киритилган бу ғалаба "Кальяри" жамоаси учун муҳим аҳамият касб этди.

Жамоа бош мураббийи Фабио Пизакане ўйин натижасидан мамнун эканини яширмади. "Катта жамоа, "Рома"ни мағлуб этганингда, бу албатта ҳиссиётларга бой бўлади.

Биз ўз хоҳлаган тактикамизда ўйнадик. Агар биз "Рома"ни енгишга муваффақ бўлган бўлсак, бу жамоамизнинг ривожланаётганидан далолат беради.

Ушбу ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз", – деди Пизакане Forzaroma.info нашрига берган интервьюсида. Чемпионатнинг кейинги турида "Кальяри" "Аталанта" жамоасига қарши майдонга тушади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.