Боруссия Дортмунд Хоффенҳаймни мағлуб этди

Боруссия Дортмунд Хоффенҳаймни мағлуб этди
Германия чемпионатининг 13-турида "Боруссия" Дортмунд жамоаси "Хоффенҳайм"га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 43-дақиқасида Юлиян Брандт Ян Коутонинг узатмасидан кейин ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда Нико Шлоттербек "Боруссия" фойдасига иккинчи голни киритиб, устунликни икки баробар оширди. Учрашув сўнггида Серу Гирасининг жарима майдончасидан ташқарида берган зарбаси тўсинга тегди ва гол бўлишидан қутулиб қолди.

Ушбу ғалабадан сўнг, "Боруссия" Дортмунд турнир жадвалида учинчи ўринни мустаҳкамлади, "Хоффенҳайм" эса бешинчи ўринда қолди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.