Осер сўнгги ўриндан қутулди

Осер сўнгги ўриндан қутулди
15-тур доирасида Лига 1 мусобақасида "Осер" ва "Мец" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Бу ўйин иккала жамоа учун ҳам турнир жадвалининг сўнгги ўрнидан чиқиб кетиш учун муҳим аҳамиятга эга эди.

Учрашувнинг 36-дақиқасида "Мец" жамоаси футболчиси Садибу Санэ қўли билан ўйнагани учун жамоаси дарвозасига пенальти белгиланди. "Осер" футболчиси Лассин Синайоко зарбани аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди – 1:0.

Орадан уч дақиқа ўтиб, Усама Эль-Аззузи ҳисобни икки баробар оширди. Биринчи бўлим якунида "Мец" футболчиси Готье Эн жарима зарбасидан тўпни дарвозага йўллаб, ҳисобни қисқартирди – 2:1.

Иккинчи бўлимда "Мец" ҳужумчиси Хабиб Диалло ўз жамоаси учун яхши имкониятдан фойдалана олмади. Ўйиннинг 89-дақиқасида эса Кевин Дануа узоқ масофадан кучли зарба йўллаб, учинчи голни киритди ва натижани 3:1 кўринишига келтирди.

Мазкур ғалаба "Осер" жамоасини турнир жадвалида сўнгги ўриндан олиб чиқиб, "Мец"ни энг қуйи поғонага туширди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.