Ван де Вен: Жамоа Франкка ишонади

Ван де Вен: Жамоа Франкка ишонади
“Тоттенҳем” марказий ҳимоячиси Микки ван де Вен жамоа бош мураббийи Томас Франк ҳақида ўз фикрларини билдирди. “Албатта, жамоа яхши натижалар кўрсатмаса, ҳамма мураббийни айблайди.

У янги клубга келиб, мослашиши керак. “Тоттенҳем” “Брентфорд”дан фарқ қилади.

Аммо бизнинг у билан муносабатларимиз яхши ва жамоа унга ишонади. У нима қилишни хоҳлашини билади ва биз ҳам унинг истакларини тушунамиз”, — дейди ҳимоячи журналист Райан Тейлор билан суҳбатда.

Томас Франк жорий йил ёзида “Тоттенҳем”ни бошқаришни бошлаган. 15-турдан сўнг “шпорлар” АПЛ турнир жадвалида 22 очко жамғариб, ўнинчи ўринда жойлашган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.