Флик: Бизда улкан ўсиш салоҳияти бор

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг фикрича, унинг жамоаси доимий равишда ўсишда давом этади. «Ўйлайманки, биз ҳеч қачон ривожланишни тўхтатмаймиз – ҳар доим ўсиш учун имконият бор.
Машғулотлар учун вақт кам, аммо мен майдонда футболчиларимизнинг ўсишни хоҳлаётганини кўряпман. Мавжуд сифатдан мамнунман, аммо биз доимо яхшиланишни истаймиз.
Бизда улкан ўсиш салоҳияти мавжуд», – деди Флик матбуот анжуманида. «Барселона» Испания чемпионати турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.
Иккинчи ўриндаги «Реал» «кўк-анорранглилар»дан тўрт очкога орқада қолмоқда. «Барселона» ўзининг навбатдаги учрашувини 9-декабр, сешанба куни Чемпионлар лигаси доирасида «Айнтрахт»га қарши ўтказади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Машғулотлар учун вақт кам, аммо мен майдонда футболчиларимизнинг ўсишни хоҳлаётганини кўряпман. Мавжуд сифатдан мамнунман, аммо биз доимо яхшиланишни истаймиз.
Бизда улкан ўсиш салоҳияти мавжуд», – деди Флик матбуот анжуманида. «Барселона» Испания чемпионати турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.
Иккинчи ўриндаги «Реал» «кўк-анорранглилар»дан тўрт очкога орқада қолмоқда. «Барселона» ўзининг навбатдаги учрашувини 9-декабр, сешанба куни Чемпионлар лигаси доирасида «Айнтрахт»га қарши ўтказади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













