Пулисичнинг 18 йиллик рекорд голи

А Сериянинг 14-туридаги марказий ўйинда "Милан" сафарда "Торино"ни мағлуб этди. Жамоанинг америкалик ярим ҳимоячиси Кристиан Пулисич ушбу учрашувда икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ғалабанинг бош қаҳрамонига айланди.
Пулисич биринчи голини майдонга тушганидан атиги 35 сония ўтиб киритди. Бу гол сўнгги 18 йил ичида "Милан" ўйинчиларининг захирадан тушиб киритган энг тезкор голи сифатида тарихга кирди.
Бунгача бундай натижани 2008-йилнинг 10-февралида "Сиена"га қарши ўйинда Альберто Палоски қайд этган эди. Ўшанда Палоски ўйинга тушганидан атиги 19 сония ўтиб гол урган эди.
Кейинги турда "Милан" 14-декабр куни ўз майдонида "Сассуоло"ни қабул қилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Пулисич биринчи голини майдонга тушганидан атиги 35 сония ўтиб киритди. Бу гол сўнгги 18 йил ичида "Милан" ўйинчиларининг захирадан тушиб киритган энг тезкор голи сифатида тарихга кирди.
Бунгача бундай натижани 2008-йилнинг 10-февралида "Сиена"га қарши ўйинда Альберто Палоски қайд этган эди. Ўшанда Палоски ўйинга тушганидан атиги 19 сония ўтиб гол урган эди.
Кейинги турда "Милан" 14-декабр куни ўз майдонида "Сассуоло"ни қабул қилади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













