Эдуардо Камавинга "Манчестер Сити"га қарши ўйнамайди

Эдуардо Камавинга "Манчестер Сити"га қарши ўйнамайди
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши ўйинда майдонга туша олмайди. 23 ёшли футболчида мушаклар билан боғлиқ ноқулайликлар кузатилди ва у бугунги учрашувга қадар тиклана олмайди, деб хабар берди журналист Мигел Анхел Диас.

Бундан ташқари, франциялик футболчи Испания Ла Лигаси доирасида 14-декабр, якшанба куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши ўйинни ҳам ўтказиб юбораши мумкин. Жорий мавсумда Камавинга 15 ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.

"Реал" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги учрашув Москва вақти билан 23:00 да бошланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.