Рафинья Барселонадан кетмоқчи эмас


Бразилиялик вингер Рафинья Диас \"Барселона\"ни Жаҳон чемпионати – 2026дан кейин ҳам тарк этмайди. Бу ҳақда Diario Sport хабар бермоқда.
Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш ҳақидаги миш-мишларга қарамай, Рафинья жорий мавсум якунланганидан сўнг ҳам \"Барселона\"да қолишни режалаштирган. У жамоа ва шаҳарни севади ҳамда Каталония клубида узоқ давом этишни хоҳлайди.
Рафинья 2022 йилнинг ёзида \"Барселона\"га қўшилган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 12 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та самарали узатмани амалга оширди.
28 ёшли бразилиялик футболчининг \"Барселона\" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июнигача мўлжалланган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













