Винисиус 15 ўйинда гол ура олмаяпти

Винисиус 15 ўйинда гол ура олмаяпти
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор яна гол ура олмади. Европа Чемпионлар Лигасининг сўнгги турида "Реал" ўз майдонида "Манчестер Сити"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Мадридликлар сафидаги ягона голни Родриго киритди. "Манчестер Сити"га қарши ўйин Винисиус учун кетма-кет 15-ўйин бўлиб, унда у гол ура олмади.

Ушбу серия клуб ва миллий жамоа миқёсидаги барча мусобақаларни ўз ичига олади. У сўнгги марта 10-октябр куни Бразилия ва Жанубий Корея ўртасидаги ўртоқлик учрашувида (5:0) гол урган эди.

Жорий мавсумда Винисиус "Реал" сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.