Челси Марк Касадо трансферига қизиқмоқда

Челси Марк Касадо трансферига қизиқмоқда
Челси жамоаси ўз таркибини кучайтиришни режалаштирмоқда. TEAMtalk хабарини кўра, лондонликлар ярим ҳимояни мустаҳкамлашни мақсад қилган ва уларнинг диққат марказидаги футболчилардан бири Барселона аъзоси Марк Касадо бўлиб турибди.

Челси раҳбарияти 22 ёшли Марк Касадо жамоанинг ҳозирги таркибига жуда мос келади, деб ҳисоблайди. Transfermarkt портали мутахассисларининг баҳолашича, футболчининг трансфер қиймати 30 миллион еврога тенг.

Марк Касадо Барселона сафида ўйин амалиётига эга бўлса-да, асосий таркибда тез-тез майдонга тушмайди. 2025/2026-йилги мавсумда у 15 та учрашувда қатнашиб, бир бор голли узатмага муаллифлик қилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.