Интер ҳимоячиси Ачерби майдонга қайтиш муддатлари аниқланди

Интер ҳимоячиси Ачерби майдонга қайтиш муддатлари аниқланди
Интер клуби ҳимоячиси Франческо Ачерби Чемпионлар лигаси доирасидаги "Ливерпул"га қарши ўйинда жароҳат олиб, биринчи бўлимда майдонни тарк этди. Пайшанба куни Интер клуби футболчининг тиббий кўрик натижалари ҳақида расмий баёнот берди.

Унда Ачербининг ўнг сон мушакларида чўзилиш аниқлангани маълум қилинди. Машҳур журналист Фабрицио Романо ўз сайтида ёзишича, Ачерби камида бир ой давомида майдонга туша олмайди.

Шундай қилиб, ҳимоячи фақат кейинги йил футболга қайтади. Эслатиб ўтамиз, "Интер" ўз майдонида "Ливерпул"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Жамоа навбатдаги ўйинини 14-декабр куни Италия чемпионати доирасида "Женоа"га қарши сафарда ўтказади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.