Луис Энрике: Бизда уч нафар топ дарвозабон бор

Луис Энрике: Бизда уч нафар топ дарвозабон бор
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Матвей Сафоновнинг жамоа дарвозасидаги ўйинини баҳолаб ўтди. "Сафонов ўз даражасини кўрсатди.

Биз ҳар доим тайёр бўлган футболчиларни кўришдан хурсандмиз. У ўз характерини ва ишга профессионаллик билан муносабатини намоён этди.

Бизда уч нафар топ дарвозабон борлигидан жуда хурсандман", – деди Энрике RMC Sportга берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, россиялик дарвозабон жорий мавсумда илк бор ПСЖ таркибида охирги икки ўйинда майдонга тушди.

Сафоновнинг дарвозадаги биринчи ўйини Лига 1 доирасида "Ренн" жамоасига қарши кечган бўлиб, унда ПСЖ рақибни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи ўйинда эса УЕФА Чемпионлар Лигаси доирасида ПСЖ "Атлетик Бильбао" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Сафоновнинг асосий таркибга тушишига ПСЖнинг асосий дарвозабони Люка Шевальенинг жароҳати сабаб бўлди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.