Севилья Реал Овьедони йирик ҳисобда мағлуб этди

Ла Лиганинг 16-турида "Севилья" ўз майдонида "Реал Овьедо"ни қабул қилди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 4-дақиқасида Акор Адамс ҳисобни очди.
Биринчи бўлим ўрталарда Адамс пасидан кейин Джибрил Соу аниқ зарба йўллаб, мезбонлар устунлигини икки баробар оширди. 51-дақиқада Адамс навбатдаги голли узатмани амалга оширди ва Батист Менфи ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди.
83-дақиқада "Реал Овьедо" бир ўйинчидан айрилди: Давид Карму Чидера Эджуке ва Ману Буэно билан кетма-кет эпизодларда қоидани бузгани учун иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди. 89-дақиқада "Реал Овьедо" ҳимоясидаги хатодан сўнг Эджуке вазиятдан унумли фойдаланиб, якуний ҳисобни ўрнатди — 4:0.
16-турдан сўнг "Севилья" 20 очко билан 8-ўринни бўлишиб турибди. "Реал Овьедо"да эса очколар икки баробар кам ва жамоа турнир жадвалида пастдан иккинчи поғонада қайд этилган.
Голлар: Акор Адамс (4), Джибрил Соу (22), Батист Менфи (51), Чидера Эджуке (89).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Биринчи бўлим ўрталарда Адамс пасидан кейин Джибрил Соу аниқ зарба йўллаб, мезбонлар устунлигини икки баробар оширди. 51-дақиқада Адамс навбатдаги голли узатмани амалга оширди ва Батист Менфи ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди.
83-дақиқада "Реал Овьедо" бир ўйинчидан айрилди: Давид Карму Чидера Эджуке ва Ману Буэно билан кетма-кет эпизодларда қоидани бузгани учун иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди. 89-дақиқада "Реал Овьедо" ҳимоясидаги хатодан сўнг Эджуке вазиятдан унумли фойдаланиб, якуний ҳисобни ўрнатди — 4:0.
16-турдан сўнг "Севилья" 20 очко билан 8-ўринни бўлишиб турибди. "Реал Овьедо"да эса очколар икки баробар кам ва жамоа турнир жадвалида пастдан иккинчи поғонада қайд этилган.
Голлар: Акор Адамс (4), Джибрил Соу (22), Батист Менфи (51), Чидера Эджуке (89).
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













