Брентфорд ва Лидс Англия Премьер-лигасида дуранг ўйнади

Брентфорд ва Лидс Англия Премьер-лигасида дуранг ўйнади
Англия Премьер-лигасининг 16-тури доирасида Брентфорд ва Лидс учрашуви 1:1 ҳисобида якунланди. Ўйинда меҳмонлар ташаббускорроқ кўринди, бироқ ҳисобни Брентфорд очди: 70-дақиқада Жордан Ҳендерсон Рико Генри узатмасидан сўнг тўпни дарвозага аниқ йўллади.

Лидс мағлубиятдан қутулиб қолди — 82-дақиқада Уилфред Ньонто қанотдан узатма берди, Доминик Калверт-Льюин эса бош билан ҳисобни тенглаштирди. Ушбу натижадан сўнг Лидс қуйи лигага тушиб кетиш зонасидан уч очко юқорида қолди.

Брентфорд эса турнир жадвалида 13-ўрин атрофидаги гуруҳда жойлашган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.