«Бавария» Бундеслигада 14-турдаёқ голлар рекордини янгилади

«Бавария» Бундеслигада 14-турдаёқ голлар рекордини янгилади
Мюнхеннинг «Бавария» клуби Германия Бундеслигасининг 14-турида «Майнс»га қарши ўйинда натижадорлик бўйича янги рекорд ўрнатди. Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди.

Венсан Компани жамоасида голларга Леннарт Карл ҳамда пенальтидан аниқ зарба берган Гарри Кейн муаллифлик қилди. Мазкур голлар «Бавария»нинг 2025/2026 йилги Бундеслига мавсумидаги 50 ва 51-голлари бўлди.

14 тур якунига кўра ҳали ҳеч бир жамоа бундай натижадорликни қайд этмаган. «Майнс» билан дуранг мюнхенликлар учун жорий миллий чемпионатдаги бор-йўғи иккинчи очко йўқотиш бўлди.

Аввалроқ «Бавария» Берлиннинг «Унион» жамоаси билан ҳам дуранг ўйнаганди. Шунга қарамай, «Бавария» мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда.

Амалдаги чемпион энг яқин таъқибчиси «Лейпциг»дан 9 очко олдинда бормоқда. Иккала жамоа ўртасидаги ўзаро учрашувда «Бавария» 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Жамоанинг урилган ва ўтказиб юборилган голлари фарқи ҳозирча +40 ни ташкил этмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.