Тоттенҳэм 0:3 мағлубиятдан кейин Франкни қўллаб-қувватлади

Тоттенҳэм 0:3 мағлубиятдан кейин Франкни қўллаб-қувватлади
Тоттенҳэм якшанба куни Англия чемпионати доирасида сафарда Ноттингем Форестга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдан сўнг Лондон клуби раҳбарияти бош мураббий Томас Франкнинг келажаги бўйича муҳокама ўтказди.

The Athletic хабарига кўра, ўйин якунлари бўйича Тоттенҳэм раҳбарияти Франкни қўллаб-қувватлашини билдирди. Клуб бошлиқлари мутахассисга вақт бериш керак, деган фикрда.

Айни пайтда Тоттенҳэм Англия чемпионати турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. Франк шогирдлари навбатдаги учрашувини шанба, 20 декабр куни Ливерпулга қарши ўтказади.

Томас Франк Тоттенҳэмни ёзда қабул қилиб олган. У бундан аввал Брентфорд бош мураббийи сифатида муваффақиятли фаолияти билан эътироф этилганди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.