Барселона Душан Влахович трансферидан воз кечди

Барселона Душан Влахович трансферидан воз кечди
Каталониянинг “Барселона” клуби сербиялик марказий ҳужумчи Душан Влаховични сафига қўшиб олиш режасидан воз кечди. Sport.es хабарига кўра, “кўк-анорранглилар” раҳбарияти Турин “Ювентус”и футболчисини трансфер қилиш вариантини кўриб чиқиб, якунда бу келишувдан чекинишга қарор қилган.

25 ёшли Влахович 2022 йил январидан буён “Ювентус” шарафини ҳимоя қилиб келади. Ҳужумчининг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2025/2026 йилги мавсум якунида ниҳоясига етади.

Жорий А Серия мавсумида Душан 13 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.