Юрий Жирков Сафоновнинг ПСЖдаги ҳолатини баҳолади

Юрий Жирков Сафоновнинг ПСЖдаги ҳолатини баҳолади
Россия миллий жамоасининг собиқ футболчиси Юрий Жирков дарвозабон Матвей Сафоновнинг Франциянинг ПСЖ клубидаги фаолияти ҳақида фикр билдирди. Жирковнинг таъкидлашича, Сафонов саккиз ой ичида атиги учта ўйинда майдонга тушган.

«Бу жуда кам. Агар мен унинг ўрнида бўлганимда, ПСЖдан аллақачон кетган бўлардим.

У адолатсиз равишда захирада ўтирибди», — дея Жирковнинг сўзларини RB Sport келтирди. Жорий мавсумда Сафонов Париж клуби сафида уч учрашувда иштирок этиб, икки гол ўтказиб юборган.

Россиялик дарвозабон ўтган йил ёзида Франциянинг топ-клубига келиб қўшилган. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2028/2029 йилги мавсум якунида тугайди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.