Луис Энрике 2025 йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди

Луис Энрике 2025 йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике ФИФА томонидан топшириладиган The Best мукофоти якунларига кўра 2025 йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Овоз бериш жараёнида у “Барселона” устози Ханси Флик ҳамда “Ливерпул” бош мураббийи Арне Слотни ортда қолдирди.

Энрике қўл остида франсуз гранди мавсумни катта ютуқлар билан якунлади: жамоа Франция чемпионлигини қўлга киритди, мамлакат Кубоги ва Суперкубогини ютди, шунингдек Чемпионлар лигасида зафар қучиб, УЕФА Суперкубоги ўйинида ҳам ғалаба қозонди. Луис Энрике 2023 йил июлида парижликлар бошқарувига келиб, икки йиллик шартнома имзолаган.

Кейинчалик у билан тузилган келишув яна икки мавсумга узайтирилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.