Маттео Габбия жароҳат сабаб Саудия Арабистонига учмади

«Милан» ҳимоячиси Маттео Габбия жамоаси билан Саудия Арабистонига йўл олмади. У Италия Суперкубогида иштирок эта олмайди, сабаби «Сассуоло»га қарши ўйинда жароҳат олган.
Бош мураббий Массимилиано Аллегри охирги пайтгача футболчининг сафарга чиқишига умид қилган бўлса-да, якунда уни турнирга олиб кетиш фикридан воз кечишга мажбур бўлди. Эслатиб ўтамиз, Италия Суперкубоги 18–22 декабр кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.
Турнирда Милан клублари — «Интер» ва «Милан», амалдаги Италия чемпиони «Наполи», шунингдек, Кубок соҳиби «Болонья» қатнашади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Бош мураббий Массимилиано Аллегри охирги пайтгача футболчининг сафарга чиқишига умид қилган бўлса-да, якунда уни турнирга олиб кетиш фикридан воз кечишга мажбур бўлди. Эслатиб ўтамиз, Италия Суперкубоги 18–22 декабр кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.
Турнирда Милан клублари — «Интер» ва «Милан», амалдаги Италия чемпиони «Наполи», шунингдек, Кубок соҳиби «Болонья» қатнашади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













