Трой Дини Уго Эктикени Холандга рақиб бўлади деди

Трой Дини Уго Эктикени Холандга рақиб бўлади деди
Таниқли инглиз футболчиси Трой Дини «Ливерпул» ҳужумчиси Уго Эктике ҳақида фикр билдирди. Собиқ «Уотфорд» футболчисининг айтишича, франциялик форвард ўтган ёз «қизиллар» томонидан жуда катта сумма эвазига трансфер қилинганига қарамай, кўпчилик уни етарлича баҳоламаяпти.

«Эктике АПЛдаги энг кам баҳоланаётган ҳужумчи. Келажакда у тўпурарлар пойгасида Эрлин Холандга муносиб рақобат кўрсата олади.

Бу йигит жуда кучли», дея Дини сўзларини инглиз ОАВ келтирди. «Ливерпул» Уго Эктикени «Айнтраxт»дан 95 миллион евога сотиб олган.

23 ёшли ҳужумчи Англия чемпионатининг жорий мавсумида 15 ўйинда 7 та гол урди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.