Рубен Невеш трансфери Манчестер Юнайтедга 23 млн евроға тушади

Рубен Невеш трансфери Манчестер Юнайтедга 23 млн евроға тушади
Манчестер Юнайтед қишки трансфер ойнасида ярим ҳимоячи Рубен Невешни таркибга қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. 28 ёшли португалиялик футболчи январ ойида Саудия Арабистонининг Ал-Ҳилол клубини тарк этишни режалаштирган.

Журналист Крис Уилер маълумотига кўра, аввалроқ Вулверхэмптон сафида тўп сурган Невеш айни пайтда “қизил иблислар” томонидан ўрганилаётган вариантлардан бири ҳисобланади. Унинг трансфери тахминан 20 миллион фунт стерлинг, яъни қарийб 23 миллион евроға баҳоланмоқда.

Рубен Невешнинг ўзи Англия Премьер-лигасига қайтишга қизиқмоқда. Жорий мавсумда у Ал-Ҳилол сафида 15 учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.