Хоселу Реал Мадрид ўйинларини кўриш қийинлигини айтди

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ ҳужумчиси Хоселу жамоа ўйинларини ҳануз кузатиб боришини маълум қилди. Испаниялик форвард 2024 йил ёзида “қироллик клуби” сафини тарк этиб, Қатарнинг “Ал-Гарафа” жамоасига кўчиб ўтган ва ҳозир ҳам ўша ерда тўп сурмоқда.
“Реал”нинг ўйинларини кўраманми? Ҳа, доим.
Аммо бу мен учун жуда қийин, чунки бу ерда учрашувлар маҳаллий вақт билан тунги бирларда якунланади. Жамоани томоша қилиш, ўйинларни муҳокама қилиш менга ёқади.
Мен футболчилар ва клуб ходимлари билан алоқани давом эттиряпман. Баъзан ўзимни ҳануз “Реал”нинг бир қисми бўлиб қолаётгандек ҳис қиламан”, деди Хоселу Diario AS нашрига берган интервьюсида.
Хоселу 2023/24 мавсумида “Реал” билан Чемпионлар лигаси ва Ла Лига чемпионлигини қўлга киритган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!“Реал”нинг ўйинларини кўраманми? Ҳа, доим.
Аммо бу мен учун жуда қийин, чунки бу ерда учрашувлар маҳаллий вақт билан тунги бирларда якунланади. Жамоани томоша қилиш, ўйинларни муҳокама қилиш менга ёқади.
Мен футболчилар ва клуб ходимлари билан алоқани давом эттиряпман. Баъзан ўзимни ҳануз “Реал”нинг бир қисми бўлиб қолаётгандек ҳис қиламан”, деди Хоселу Diario AS нашрига берган интервьюсида.
Хоселу 2023/24 мавсумида “Реал” билан Чемпионлар лигаси ва Ла Лига чемпионлигини қўлга киритган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













