Чинквини Сафоновнинг ПСЖдан кетиш эҳтимолини баҳолади

Чинквини Сафоновнинг ПСЖдан кетиш эҳтимолини баҳолади
Собиқ менежер Оресте Чинквини Матвей Сафоновнинг ПСЖдаги келажаги ҳақида фикр билдирди. Чинквинининг айтишича, у Сафоновнинг келаси мавсумда жамоасини ўзгартириш эҳтимолини инкор этмайди.

Мутахассис ПСЖда россиялик дарвозабон хоҳлаганидек кўп ўйин амалиётига эга бўлиши қийинлигини таъкидлади. Бу фикрни RB Sport келтирди.

Сафонов яқинда ПСЖ ва Бразилиянинг “Фламенго” клублари ўртасидаги Қитъалараро кубок учрашувида асосий қаҳрамонга айланди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди, пенальтилар сериясида эса парижликлар 2:1 ҳисобида аниқроқ ҳаракат қилди.

Сафонов пенальтилар сериясида бразилияликларнинг тўртта зарбасини қайтарди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.