Итальяно: Пенальтиларгача етиб боришимиз омад бўлди

Итальяно: Пенальтиларгача етиб боришимиз омад бўлди
Италия Суперкубогида “Милан”дан кейин “Интер” ҳам мусобақа билан хайрлашди. Асосий ва қўшимча бўлимлар 1:1 ҳисобида якунланганидан сўнг, “нерадзуррилар” ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида рақибидан ёмонроқ зарба бериб, мағлуб бўлди.

Учрашувдан сўнг “Болонья” бош мураббийи Винченцо Итальяно ўйин тафсилотлари ҳақида фикр билдирди. “Тезкор гол ўтказиб юбориш ҳар доим қийин, биз бошқа сценарийга тайёрланган эдик.

Яхшийамки, ҳисобни тенглаштира олдик. Кураш кўп бўлди ва пенальтилар сериясигача етиб борганимизда бироз омад ҳам ёрдам берди”, — дея унинг сўзларини fcinter1908.it келтирди.

Энди Италия Суперкубоги финалида “Болонья” “Наполи”га қарши майдонга тушади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.