Зелинский крамплар сабаб майдонни тарк этди

Зелинский крамплар сабаб майдонни тарк этди
Миланнинг «Интер» клуби Италия Суперкубогида «Болонья»га пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этди. Учрашув давомида бош мураббий Кристиан Киву поляк ярим ҳимоячи Петр Зелинскийни 86-дақиқада алмаштиргани кўпларни ҳайратда қолдирди.

Сабаби, Зелинский 11 метрлик зарбаларни моҳирона ижро этиши билан танилган ва пенальтилар сериясида жамоасига катта фойда келтириши мумкин эди. Бироқ клубга яқин манбалар хабарига кўра, Зелинский крамплар, яъни мушак тортиши сабаб майдонни тарк этган.

Натижада Италия кубоги соҳиби «Болонья» финалда амалдаги Италия чемпиони «Наполи»га қарши майдонга тушади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.