АПЛ 17-тури старт олмоқда: бугун майдонлар қайнайди

АПЛ 17-тури старт олмоқда: бугун майдонлар қайнайди

Бугундан бошлаб Англия Премьер-лигасида 17-тур учрашувлари расман старт олади. Футбол мухлисларини кун давомида кетма-кет қизиқарли ва принципиал тўқнашувлар кутиб турибди.

Тур пардасини Ньюкасл ва Челси жамоалари ўртасидаги беллашув очиб беради. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 17:30 да бошланади ва куннинг илк интригасига айланиши кутилмоқда.

Кечки пайтда эса футбол байрами янада авж олади. Соат 20:00 да бир вақтнинг ўзида тўртта учрашув старт олиши режалаштирилган. Улар қуйидагилар:

  • Борнмут — Бёрнли

  • Брайтон — Сандерленд

  • Манчестер Сити — Вест Хэм

  • Вулверхэмптон — Брентфорд

Турнинг энг марказий ва кутилган баҳси эса кечқурун бўлиб ўтади. Арне Слот бошчилигидаги Ливерпуль сафарда Лондоннинг Тоттенхэм клубига қарши майдонга тушади. Ушбу тўқнашув соат 22:30 да старт олади ва турнинг асосий безаги бўлиши шубҳасиз.

Ярим тунга келиб ҳам футбол тўхтаб қолмайди. Соат 01:00 да яна икки учрашув мухлислар эътиборига ҳавола этилади. Арсенал Мерсисайдда Эвертон меҳмони бўлса, Кристал Пэлас ўз майдонида Лидс билан куч синашади.

Қисқаси, 17-тур биринчи кунёқ АПЛ мухлисларига тўлақонли футбол шоу тақдим этишга тайёр. Бугун кечқурун телевизор пульти қўлдан тушмаслиги аниқ.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.