Реал Сосьедад янги бош мураббий номини эълон қилди

Реал Сосьедад янги бош мураббий номини эълон қилди
Сан-Себастьян клуби Реал Сосьедад бош мураббийликка Пеллегрино Матараццони тайинлаганини маълум қилди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, клуб мавсумнинг омадсиз стартидан сўнг Серхио Франсискони истеъфога чиқарган эди. Бугун Арсен Захарян тўп сураётган Реал Сосьедад сафарда Леванте билан ўйинда ғалаба қозона олмади.

Испания чемпионатининг 17-тур учрашуви 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ҳозирда Реал Сосьедад Ла Лига турнир жадвалида 17 очко билан 16-ўринда бормоқда.

Кейинги турда басклар ўз майдонида Атлетико Мадридни қабул қилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.