Жерар Мартин «Барселона»нинг «Челси»дан кейинги ўзгаришини айтди

Жерар Мартин «Барселона»нинг «Челси»дан кейинги ўзгаришини айтди
«Барселона» футболчиси Жерар Мартин жамоанинг ғалабали серияси ҳақида фикр билдирди. Ноябрь ойи охирида каталонияликлар Чемпионлар лигасида «Челси»га йирик ҳисобда мағлуб бўлган эди — 0:3.

Шундан сўнг Испания гранди барча мусобақаларда кетма-кет еттита учрашувда ғалаба қозонди. «Ҳа, «Челси»дан учралган мағлубият оғриқли бўлганди.

Тан олиш керак, у бизга яхшироқ бўлишга ёрдам берди, ривожланиш ва тинимсиз меҳнатга туртки берди. Ўйлайманки, ҳозир бутунлай бошқа «Барселона»ни кўряпмиз», — дея Мартиннинг сўзларини келтиради BarcaTimes.

Якшанба куни «кўк-анорранглилар» Ла Лиганинг сафар ўйинида «Вильярреал»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа Испания чемпионатида пешқадам бўлиб турибди ва Мадриднинг «Реал» клубини 4 очко ортда қолдирмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.