«Бетис» 2025 йилда клуб рекордини такрорлади

«Бетис» 2025 йилда клуб рекордини такрорлади
«Бетис» 2025 йилнинг сўнгги ўйинида мухлисларини хурсанд қилди. Мануэль Пеллегрини бошқарувидаги жамоа ўз майдонида «Хетафе»ни 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этди.

Opta статистика мутахассислари қизиқарли фактни қайд этди: «Бетис» 2025 йилда бир календар йил ичидаги ғалабалар сони бўйича клуб рекордини такрорлади. Якунланаётган йилда «оқ-яшиллар» барча мусобақаларда 29 та ғалабани нишонлади.

Бу рекорд 2021 йилда ўрнатилган бўлиб, ўшанда ҳам «Бетис»нинг 29 та ғалабаси бор эди. Ўша пайтда ҳам «оқ-яшиллар»га Мануэль Пеллегрини мураббийлик қилган — у жамоа билан 2020 йил августидан бери ишламоқда.

Ҳозир «Бетис» Испания чемпионати турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.