«Барселона» «Ноттингем Форест» ҳимоячиси Муриллони кузатиб бормоқда

«Барселона» «Ноттингем Форест» ҳимоячиси Муриллони кузатиб бормоқда
«Ноттингем Форест»нинг марказий ҳимоячиси Мурилло «Барселона»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Хоакин Пиера хабар берди.

Манбага кўра, «кўк-анорранглилар» 23 ёшли бразилиялик футболчини диққат билан кузатиб бормоқда. «Барселона»да Муриллонинг сифатлари юқори баҳоланмоқда ва у Ханс-Дитер Флик тизимига жуда мос келади, деб ҳисобланмоқда.

Жорий мавсумда Мурилло барча мусобақаларда 16 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди. Ҳимоячининг «ўрмончилар» билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Transfermarkt экспертлари футболчининг қийматини 55 миллион еврога баҳоламоқда. Миш-мишларга кўра, Муриллони «Челси», Мадриднинг «Реал»и ва бошқа клублар ҳам кузатмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.