Фюллькруг «Милан»да 9-рақамда ўйнаши маълум бўлди

Фюллькруг «Милан»да 9-рақамда ўйнаши маълум бўлди
Германиялик ҳужумчи Никлас Фюллькруг «Милан» футболчисига айланади, у аллақачон тиббий кўрик ва бошқа зарур жараёнлардан ўтмоқда. Италияликлар Англия чемпионатида ўзини кўрсата олмаган футболчини ижарага олишни режалаштирмоқда.

Фюллькруг янги клубида қайси рақамда ўйнаши ҳам маълум бўлди — у 9-рақамни танлайди. Бу рақам «Милан» сербиялик ҳужумчи Лука Йович билан хайрлашганидан кейин бўшаб қолган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Милан» А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Кейинги турда Массимилиано Аллегри жамоаси мусобақа аутсайдери — «Верона»га қарши майдонга тушади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.