«Ювентус» «Наполи» ҳужумчиси Лукка трансферидан воз кечди

«Ювентус» «Наполи» ҳужумчиси Лукка трансферидан воз кечди
«Наполи» ҳужумчиси Лоренсо Лукка «Ювентус»га ўтмайди. 25 ёшли футболчи неаполликлар асосий таркибидан жой ололмаяпти, шу боис унинг эҳтимолий трансфери ҳақида миш-мишлар тобора кўпаймоқда.

Calciomercato хабарига кўра, форвард хизматлари «Ювентус»га таклиф қилинган, бироқ «кекса синьора» бунга қизиқиш билдирмаган. Бош мураббий Лучано Спаллеттига бошқа позицияларни кучайтириш зарур — масалан, ярим ҳимоя ва ҳимоянинг ўнг қаноти.

Transfermarkt мутахассислари Лоренсо Лукканинг қийматини 25 млн евро деб баҳоламоқда. Жорий мавсумда италиялик футболчи барча турнирларда Антонио Конте жамоаси сафида 19 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.