Чуквуэзе: «Милан» шу тарзда давом этса, скудеттони ютади

Чуквуэзе: «Милан» шу тарзда давом этса, скудеттони ютади
«Милан»нинг қанот ҳужумчиси Самуэл Чуквуэзе, ҳозирда «Фулҳем»да ижара асосида ўйнаётган футболчи, А Сериянинг жорий мавсумида «россонери»нинг имкониятлари ҳақида фикр билдирди. «Улар ростдан ҳам яхши.

Агар шу тарзда давом этишса, ўйлайманки, скудеттони ютишлари мумкин. Мен уларнинг кучли тўртликда мавсумни якунлашига мутлақо ишонаман», — футболчининг сўзларини On Sport келтиради.

Ҳозирда Массимилиано Аллегри жамоаси А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. 15 турдан сўнг «Милан» 32 очко жамғарган.

Якшанба куни «Милан» 2025 йилдаги сўнгги ўйинини ўтказади — уйда «Верона»га қарши.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.