"Челси" устози Мареска Эстеваонинг ҳозирги даражасини баҳолади

"Челси" устози Мареска Эстеваонинг ҳозирги даражасини баҳолади
"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска 18 ёшли Эстевао Вилиян ҳақида ўз фикрларини билдирди. Бразилиядан кўчиб келган ёш вингер дебют мавсумида ёрқин ўйин кўрсатмоқда, бироқ "кўклар"нинг сўнгги икки учрашувида жароҳат сабаб майдонга чиқмади.

"Эстевао ҳозирнинг ўзида дунёнинг энг яхши ёш футболчиларидан бири. Лекин у меҳнат қилишда давом этиши ва ўз устида ишлаши керак.

Агар у ўсишда давом этса, шубҳасиз, энг яхши футболчилардан бирига айланиши мумкин", – дея Маресканинг сўзларини BBC Sport келтирди. Шанба куни "Челси" Премьер-лига доирасида ўз майдонида "Астон Вилла"га қарши баҳс олиб боради.

Эстевао жароҳатини тўлиқ даволади ва ўйнашга тайёр эканини Лондон клуби устози аввалроқ маълум қилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.