«Барселона» ҳимоячиси Видаль жиддий жароҳат олди

«Барселона» ҳимоячиси Видаль жиддий жароҳат олди
«Барселона» ҳимоячиси Видаль жиддий жароҳат олди

«Барселона» клуби ҳимоячиси Алейкс Видаль «Алавес»га (6:0) қарши кечган ўйинда тўпиғидан жиддий жароҳат олди, деб ёзади Фут.уз сайти.

Учрашувнинг 84-дақиқасида 27 ёшли футболчи рақиб ҳимоячиси Тео Бернар Франсуа билан тўқнашувдан сўнг, ўнг тўпиғини шикастлаб олди ва майдонни тарк этди. У пайтгача «Барселона» учта ўйинчи алмаштириш имкониятидан фойдаланиб бўлгани сабабли, ўйинни ўнта бўлиб якунлашга мажбур бўлди.

Ўйиндан сўнг Франсуа жароҳат етказгани учун Видальдан кечирим сўрашини айтган: «Видаль қандай ҳолатдалигини кўрмоқчиман ва ундан кечирим сўрамоқчиман».
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.