Патрик Доргу "Манчестер Юнайтед" сафида илк голини урди

Патрик Доргу "Манчестер Юнайтед" сафида илк голини урди
«Манчестер Юнайтед»нинг чап қанот ҳимоячиси Патрик Доргу жамоа сафидаги илк голини урди. 21 ёшли футболчи бугун Премьер-лига доирасида «Олд Траффорд»да ўтаётган «Ньюкасл»га қарши учрашувнинг 24-дақиқасида дарвозани ишғол қилди.

Даниялик футболчи «қизил иблислар» сафида барча мусобақаларда ўтказган 38-ўйинида илк бор гол урди. Доргу 2025 йил февралидан бери инглиз гранди шарафини ҳимоя қилмоқда — у Италиядаги «Лечче» клубидан 30 млн евро эвазига сотиб олинган.

LiveResult.ru портали «Манчестер Юнайтед» — «Ньюкасл» учрашуви воқеаларини матнли онлайн трансляцияда ёритмоқда. Ҳозирча Доргунинг голи ягона бўлиб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.