Васкес Алонсо давридаги "Реал" муаммолари ҳақида гапирди

Васкес Алонсо давридаги "Реал" муаммолари ҳақида гапирди
Мадриднинг "Реал" клубида ўйнаган собиқ футболчи Лукас Васкес, ҳозир "Байер" сафида тўп сураётган бўлса-да, "қироллик" клубидаги вазиятга изоҳ берди. Июнь ойида "қаймоқранглилар" бош мураббийи лавозимини аввал "Байер"да муваффақиятли ишлаган Хаби Алонсо эгаллади.

"Алонсо — "Байер" афсонаси, у бу ерда ақл бовар қилмас ютуқларга эришди. Энди бу тарихнинг бир қисми.

Албатта, "Реал"да бўлаётган воқеалар ҳамманинг кўз ўнгида, биз бу ҳақда гаплашамиз. Бироқ футбол оламидаги ҳамма ҳозир клуб ўтиш даврини бошдан кечираётганини тушунади.

Ўзгаришлар кўп бўлди, шунинг учун сабрли бўлиш ва ажойиб футболчилар ҳамда мураббийга ишончни сақлаб қолиш керак", — дея Васкеснинг сўзларини Diario AS келтиради. "Реал" Ла Лигада 18 турдан сўнг турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

"Барселона"дан орқада қолиш — тўрт очко.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.