«Реал» Мендидан воз кечмоқчи, аммо муаммо бор

«Реал» Мендидан воз кечмоқчи, аммо муаммо бор
Мадриднинг «Реал» клуби чап қанот ҳимоячиси Ферлан Мендини қўйиб юборишга тайёр. 30 ёшли футболчи жорий мавсум давомида майдонга атиги бир марта тушди — уни жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар тинч қўймаяпти.

Журналист Марио Кортехананинг маълумотига кўра, «Реал» раҳбарияти француз футболчисини мамнуният билан қўйиб юборган бўларди, бироқ унинг кетишини таъминлаш осон бўлмайди: футболчи клубни тарк этишни истамайди, унинг шартномаси эса фақат 2028 йилда якунланади. Transfermarkt порталида Ферлан Мендининг тахминий қиймати 8 млн еврoни ташкил этади.

У 2019 йил ёзида «Лион»дан кўчиб ўтганидан бери «қаймоқранглилар» сафида жами 202 та ўйин ўтказиб, 6 та гол ва 9 та ассист қайд этган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.