Галли «Милан» ҳимоясига Тиаго Силвадек тажриба кераклигини айтди

Галли «Милан» ҳимоясига Тиаго Силвадек тажриба кераклигини айтди

«Милан»нинг собиқ ҳимоячиси Филиппо Галли клуб Тиаго Силвани таркибга қўша олмагани учун афсус билдирди. Бразилиялик тажрибали футболчи Европага қайтган бўлса-да, кутилмаганда «Милан» эмас, «Порту» вариантини танлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Галлининг фикрича, ҳозирги «Милан» мудофааси тўлиқ шаклланган деб бўлмайди: жамоага қийин вазиятларда ишончли ўйин кўрсата оладиган, катта тажрибага эга марказий ҳимоячи етишмаяпти. «Тиаго Силва каби футболчи бу жамоага жуда керак», — дея унинг сўзларини La Gazzetta dello Sport келтиради.

Эслатиб ўтамиз, «Милан» айни пайтда А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.