Яна бир ўзбек ёш иқтидор Европага йўл олди

Яна бир ўзбек ёш иқтидор Европага йўл олди

Ўзбекистонлик вингер Садриддин Ҳусанов Португалияга йўл олди ва \"Брага\" клубида кўрикдан ўтмоқда. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.

17 ёшли футболчи ижтимоий тармоқларда \"Брага\" либосидаги суратини улашди. Бу эса унинг португалияликлар билан шартнома имзолаш арафасида эканидан дарак беради.

Маълумотларга кўра, Ҳусанов клубнинг ёшлар жамоаси билан келишувга яқин. У Тошкентнинг \"Бунёдкор\" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

Ҳусанов Осиё Кубогида ўсмирлар терма жамоаси сафида чемпион бўлгач, эътибор марказига тушди. Шунингдек, у жаҳон чемпионатида ҳам муносиб ўйин кўрсатди ва яқинда The Guardian талқинига кўра дунёнинг энг истеъдодли 60 нафар ёш футболчиси рўйхатидан жой олди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilfuza Razzoqova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.