Тер Штеген «Жирона»га фақат икки шартдан бири билан боради

Тер Штеген «Жирона»га фақат икки шартдан бири билан боради

Сўнгги кунларда матбуот «Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штегеннинг «Жирона»га йўл олиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда. Mundo Deportivo хабарига кўра, тажрибали немис посбони ижара асосида «Жирона» сафига қўшилиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бироқ бу трансфер фақат икки ҳолатдан бири амалга ошса рўёбга чиқади: тер Штеген ижара даврида маошининг салмоқли қисмини камайтиришга рози бўлади ёки унинг иш ҳақининг катта қисмини «Барселона» ўз зиммасига олади. «Жирона» молиявий жиҳатдан барқарор бўлса-да, бюджетни эҳтиёткорлик билан тақсимлашга интилмоқда.

Марк-Андре тер Штеген 33 ёшда. Transfermarkt порталига кўра, немис дарвозабонининг трансфер баҳоси 7 миллион еврoни ташкил этади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.