Хаби Алонсо январь трансферларини сўради, «Реал» жавоб берди

Хаби Алонсо январь трансферларини сўради, «Реал» жавоб берди

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббий Хаби Алонсонинг январь ойидаги трансферлар бўйича илтимосларини ҳозирча бажариш ниятида эмас. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

ESPN хабарига кўра, Алонсо қишки трансфер ойнасида таркибга бир нечта янги футболчи қўшилишини истамоқда. Бироқ клуб раҳбарияти айрим позициялар кучайтирилиши кераклигини тан олса-да, фавқулодда зарурат бўлмаса, қишда футболчи сотиб олмаслик стратегиясидан чекинмоқчи эмас.

18 турдан сўнг «Реал» Ла Лига жадвалида 42 очко билан иккинчи ўринда бормоқда ва етакчи «Барселона»дан тўрт очко ортда қолган. 4 январь куни Хаби Алонсо жамоаси ўз майдонида «Бетис»ни қабул қилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.