Люка Зидан Африка кубогида ўйнаш шараф эканини айтди

Люка Зидан Африка кубогида ўйнаш шараф эканини айтди

Афсонавий футболчи Зинедин Зиданнинг ўғли Люка Африка Миллатлар кубогидаги иштироки ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Дарвозабон сифатида у ушбу турнирда Жазоир терма жамоаси сафида майдонга тушмоқда. Зиданнинг жамоаси илк учрашувда Суданни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

«Биз Буркина-Фасога қарши ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. Машғулот яхши ўтди, рақиб ҳам кучли жамоа эканини биламиз. Мен учун Африка кубогида ўйнаш катта шараф», — дея Люка Зиданнинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Ҳозирда Жазоир ўз гуруҳида пешқадам. Буркина-Фасога қарши баҳс бугун, 28 декабр куни 22:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.